Тошкент шаҳрида соддалаштирилган тартибда автомобиллар учун 40 та ёқилғи қуйиш станциялари қурилади. Бу ҳақда шаҳар кенгаши қарор қабул қилди.
Қарор билан, шунингдек, Олмазор тумани Жийдали маҳалласи Катта ҳалқа йўли кўчасида фуд коурт ва спорт майдончаларини ўз ичига оладиган мажмуа ташкил этилади.
Бундан ташқари, Тошкентга воҳа вилоятларидан кириб келиш — Чилонзор тумани Бешқўрғон маҳалласи ва Катта Дўмбиробод маҳалласида автотураргоҳлар қурилади.
Лойиҳалар 10 йил муддатда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади.
Аввалроқ Тошкентда узунлиги қарийб 100 км бўлган ҳалқа ва янги халқаро аэропорт йўналишида шаҳар маркази орқали ўтувчи магистраль пулли йўллари қурилиши ҳақида ёзган эдик.
