• Ср. Июн 17th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон аҳолисининг қанча қисми меҳнатга лаёқатли?


Миллий статистика қўмитасига кўра, 2026 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 38,2 миллион нафарни ташкил этган. Таҳлиллар аҳолининг асосий қисми меҳнат бозорида фаол иштирок этиш имкониятига эга ёш тоифасига тўғри келишини кўрсатмоқда.

Маълумотларга кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони 21,3 миллион нафар бўлиб, бу жами аҳолининг 55,8 фоизини ташкил этган.

Статистикага кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик аҳоли сони 12,3 миллион нафарга етган. Бу мамлакат аҳолисининг 32,1 фоизини ташкил этади.

Меҳнатга лаёқатли ёшдан катта аҳоли сони эса 4,6 миллион нафарни ташкил этган. Бу жами аҳолининг 12,1 фоизига тенг. Ушбу кўрсаткич Ўзбекистон аҳолиси таркибида кексалар улуши нисбатан паст эканини кўрсатади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *