Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлу билан учрашув ўтказди.
У Ўзбекистонга яқинда амалга оширган ташрифи ҳамда Президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувини илиқ самимият билан ёдга олди. Шунингдек, ЙХҲТ Ўзбекистоннинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини қайд этди.
Суҳбат чоғида трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект, ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенглиги ҳамда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари каби муҳим йўналишлар бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилинган.