• Ср. Июл 22nd, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

80 минг киши яшовчи кема-шаҳар қурилиши бошланди (фото)


Тарихдаги илк сузувчи шаҳар — 80 минг киши яшаши учун мўлжалланган Freedom Ship қурилиши бошланди, деб хабар берди The Telegraph. У тўрт йилда тайёр бўлади.

Узунлиги бир ярим километр бўлган кема тураржой мавзелари, офислар, мактаблар, банклар, ресторанлар ва ҳатто 15 минг томошабинга мўлжалланган стадионга эга росмана шаҳарга айланади.

Жуда улканлиги учун бу кема-шаҳар дунёдаги ҳеч қайси портга кира олмайди. Шу сабабли нейтрал денгиз сувларида ҳаракатланиб, ҳар икки-уч йилда тўлиқ дунё бўйлаб саёҳатни амалга оширади.

Улкан кема ядровий куч қурилмаларидан қувват олади. Қуруқлик билан боғланиш учун самолётлар учиш-қўниш йўлаги, шунингдек, вертолётлар ва тезюрар катерлар парки ташкил этилади.

Лойиҳа қиймати 16 миллиард долларга баҳоланмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *