• Ср. Июл 22nd, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Бугун кечқурун Ерда кучли магнит бўрони бошланиши мумкин


Россия Фанлар академиясининг Космик тадқиқотлар институти олимлари маълум қилишича, бугун, 4 июнь кечқурун Ерга Қуёшдан отилган бир нечта плазма оқимлари етиб келиши натижасида G3 даражасидаги кучли магнит бўрони кузатилиши кутилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Қуёшдаги кучли чақнашлардан кейин ҳосил бўлган плазма булутлари бирлашиб, улкан космик тузилмани шакллантирган.

G3 тоифасидаги магнит бўрони кучли ҳисобланади ва жорий йилдаги энг йирик геомагнит ҳодисалардан бири бўлиши мумкин. Олимлар бундай шароитда қутб ёғдулари кузатилиши эҳтимоли жуда юқори эканини ҳам билдирган.

Аввалроқ астрономлар Қуёшда «қора портлаш» содир бўлгани ва унинг таъсири яқин кунларда Ерга етиб келишини ҳам маълум қилганди. 

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *