• Вс. Июл 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон ҳудудларида 1 кг палов тайёрлаш қанчага тушиши маълум қилинди


Миллий статистика қўмитасига кўра, 2026 йил май ойида Ўзбекистон бўйича бир килограмм палов нархининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида кузатилди. Пойтахтда палов тайёрлаш учун зарур маҳсулотлар қиймати ўртача 125 минг 126 сўмни ташкил этган.

Ундан кейинги ўринларда Фарғона вилояти 122 минг 884 сўм, Самарқанд вилояти 119 минг 998 сўм ва Тошкент вилояти 119 минг 694 сўм кўрсаткич билан қайд этилди. Энг паст ҳисобий қиймат эса Қорақалпоғистон Республикасида кузатилиб, у 103 минг 557 сўмни ташкил қилди.

Ҳисоб-китоблар кунгабоқар ёғи, пиёз, мол гўшти, сабзи, лазер гуручи, нўхат, зира ва ош тузининг ўртача нархлари асосида шакллантирилган.

Маълумотлар палов таннархида асосий таъсирни гўшт ва гуруч нархлари кўрсатаётганини намоён қилмоқда. Айниқса, Тошкент шаҳри, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида мол гўшти ҳамда гуруч нархлари бошқа ҳудудларга нисбатан юқорироқ шаклланган.

Қашқадарё, Сурхондарё ва Навоий вилоятларида ҳам бир килограмм паловнинг ҳисобий қиймати 116–118 минг сўм оралиғида бўлган. Андижон, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида эса мазкур кўрсаткич нисбатан паст қайд этилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *