• Вс. Июл 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторларни Ўзбекистонда янги саноат занжирларини яратишга чақирди


Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида сўзлаган нутқида Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш ва бозор ислоҳотларини давом эттириш бўйича ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

Президент сўзларига кўра, мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳити шакллантирилмоқда, бозор институтлари такомиллаштирилмоқда, рақобат даражаси ва ишлаб чиқариш салоҳияти ортиб бормоқда.

Давлат раҳбари форум иштирокчиларини юқори қўшимча қийматга эга янги саноат занжирларини яратиш бўйича лойиҳаларда иштирок этишга чақирди.

«Компетенциялар, ишлаб чиқариш ва ишланмаларни чуқур маҳаллийлаштириш, шунингдек, замонавий инжиниринг ҳамда янги экспорт йўналишларини ривожлантириш бизнинг устувор вазифамиздир», — деди президент.

Унинг таъкидлашича, бу айниқса саноат усулида қайта ишлаш, агротехнологиялар, биокимё, робототехника, рақамли ечимлар ва сунъий интеллект каби янги иқтисодиёт шаклланаётган соҳалар учун муҳим аҳамият касб этади.

Мирзиёев энергетика, авиация, таълим, геология ва бошқа қатор тармоқларда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳаларда ҳам ҳамкорлик учун катта имкониятлар мавжудлигини қайд этди.

Президентнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳамкорларга нафақат ўсиб бораётган ички бозорни, балки қўшни давлатлар ва минтақалар бозорларига чиқиш имкониятини ҳам таклиф этмоқда.

«Манфаатдор шерикларимизга нафақат ўсиб бораётган ички бозоримиз, балки қўшни мамлакатлар ва минтақаларга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятини ҳам таклиф этамиз», — деди президент.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *