Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиалида 4 нафар эгизак дунёга келди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.

Қайд этилишича, Aндижон шаҳридаги «Ғайрат» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Одинахон Муҳаммаджонова шу йилнинг 2 июнида кўп ҳомилалик ташхиси билан мазкур муассасага қабул қилинган.

андижон, ссв, эгизаклар

Орадан бир неча кун ўтиб, муддатидан илгари туғуруқ ташхиси билан кесарча кесиш амалиёти бажарилган. Туғуруқ жараёни филиалнинг акушер-гинеколог, неонатолог ва реаниматологлари томонидан муваффақиятли ўтказилган. Чақалоқлар:

  • ўғил, вазни 2415 гр, бўйи 44 см;
  • ўғил, вазни 1730 гр, бўйи 37 см;
  • ўғил, вазни 2405 гр, бўйи 44 см;
  • қиз, вазни 1885 гр, бўйи 39 см.

Вазирлик она ва чақалоқлар тиббиёт ходимлари назоратида ўзларини яхши ҳис этаётганини маълум қилди.