• Чт. Июл 16th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ҳарбий тиббиёт учун янги магистратура ва аспирантура йўналишлари очилади


Ўзбекистонда ҳарбий тиббиёт соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида янги магистратура ва аспирантура йўналишлари жорий этилади.

Бу ҳақда мудофаа вазири генерал-майор Шуҳрат Халмуҳаммедов маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш доирасида қатор тиббий йўналишлар бўйича таълим ташкил этилади.

Жумладан, даволаш иши, стоматология, фармацевтика, профилактика, тиббий касб-ҳунар ҳамда ҳамширалик йўналишлари бўйича магистратура ва аспирантура дастурлари йўлга қўйилади.

Мудофаа вазирига кўра, мазкур йўналишлар бўйича юқори малакали мутахассислар ва илмий кадрлар тайёрлаш ҳарбий тиббиёт тизимини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *