Тошкент метросининг «Чилонзор» йўналишидаги «Чинор» бекати 13 июндан бошлаб 50 кун муддатга вақтинча ёпилади, дея хабар бермоқда метрополитен матбуот хизмати.

Қайд этилишича, бекатда йўловчилар учун «қулай ва замонавий» инфратузилма яратиш мақсадида реконструкция ишлари олиб борилади. Жараён давомида қуйидаги ишлар бажарилиши режалаштирилган:

  • бекатнинг кириш ва чиқиш қисмлари кенгайтирилади;
  • кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва болали оилалар қулайлиги учун 4 та катта сиғимли лифт ўрнатилади;
  • йўловчилар оқимини тезлаштириш мақсадида қўшимча 12 та турникет қўйилади.

Бекат ёпилган даврда транспорт қатнови узлуксизлигини таъминлаш учун «Чинор» ва «Янгиҳаёт» метро бекатлари оралиғида бепул махсус метробуслар қатнови йўлга қўйилади. Улар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланади.