• Чт. Июл 16th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

NASA «Артемида 3» миссияси экипажини таништирди


NASA 2027 йилда «Артемида 3» (Artemis 3) миссияси доирасида Ойга учиб кетадиган астронавтлар номини эълон қилди, деб хабар берди BBC.

Экипаж таркибига NASA астронавтлари: Рэнди Бресник (экипаж командири), Андре Дуглас, Фрэнк Рубио (мутахассислар) ҳамда Европа фазовий агентлиги астронавти Лука Пармитано (учувчи) кирди.

«Ушбу миссия келажакнинг бошланишини англатади», — деди NASA раҳбари Жаред Айзекман.

Учинчи миссияда ҳам Ойга қўниш режалаштирилмаган, аммо унинг давомида олинган маълумотлар Ой дастурининг кейинги босқичи учун муҳим аҳамият касб этади, дея баёнот берди NASA.

2028 йилда, олис танаффусдан сўнг, инсон Ойга қадам қўйиши режалаштирилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *