Ўзбекистонлик фармацевтика соҳаси ходимлари учун Қатар давлатида бўш иш ўринлари таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлигининг Хорижда иш Telegram каналида хабар берилди.
Мазкур йўналиш бўйича йиллик эҳтиёж 100 нафар мутахассисни ташкил этади. Кунига 7 соатлик иш графиги белгиланган бўлиб, ойлик иш ҳақи 2000 долларгача бўлиши кутилмоқда.
Номзодларга қўйиладиган талабларга кўра, улар 22 ёшдан 55 ёшгача бўлиши, фармацевтика йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга ва соҳада камида 1 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим. Бундан ташқари, инглиз тилини мулоқот даражасида билиш ва Қатарда ишлашга тайёрлик талаб этилади.
Иш берувчи номзодлар учун ишчи визасини расмийлаштириш, Ўзбекистон — Қатар йўналиши бўйича авиачипта, тиббий суғурта, аэропортдан трансфер, турар жой ва ички транспорт харажатларини қоплашни ўз зиммасига олади.
Озиқ-овқат харажатлари эса номзоднинг ўз ҳисобидан бўлиб, у ойига тахминан 150−200 долларни ташкил этиши айтилмоқда.
Истиқболли номзодлар Хорижда иш платформасида CV тўлдирган фуқаролар орасидан саралаб олинади.
Лойиҳада иштирок этиш учун сўровномани ушбу ҳавола орқали тўлдириш, қўшимча маълумот олиш учун эса +998 (71) 202−33−55 (ички рақам: 501) телефонига боғланиш мумкин.
