Жиззах шаҳридаги «Ўрда» истироҳат боғида аттракцион билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса юз берди, дея хабар бермоқда Gazeta`га Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси матбуот хизмати.
Ҳолат 10 июнь куни тахминан соат 21:44 да содир бўлган. «Ниятжон нияти» МЧЖга тегишли бўлган, 2019 йилда ишлаб чиқарилган 16 ўриндиқли «Башня падения» аттракционида техник носозлик юзага келган.
Оқибатда 4 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Тармоқларда тарқалган видеода аттракцион синиб тушгани, фуқаролар оғир жароҳатлангани айтилади. Видеода улардан бири, ёш бола Миллий гвардия ходимлари томонидан замбилда олиб тушилаётгани кўринади.
Мазкур аттракцион охирги марта 2025 йилнинг 5 ноябрь куни техник кўрикдан ўтказилган бўлган, дея қайд этди қўмита. Ҳозирда мутасадди ва масъул органлар томонидан дастлабки ўрганиш ҳамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
