Президентнинг тегишли қарори билан Садриддин Абдуллаевич Турдиев Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда қўмита хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 11 июнь куни агентликда ўтган ушбу кенгайтирилган йиғилишни Урбанизация қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев олиб борди. Унда Кадастр тизими фаолиятини такомиллаштириш, бугунги вазият ва олдинда турган асосий вазифалар таҳлил қилинди.
Турдиев ушбу лавозимга қадар Бош прокуратурада бошқарма прокурори бўлиб ишлаб келаётганди. Шунингдек, Хоразм, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари прокурори лавозимларида ишлаган.
Бундан ташқари, Президент администрация раҳбари Саида Мирзиёеванинг фармойиши билан:
- Мурат Мухтарович Файзуллаев — директорнинг биринчи ўринбосари (Тошкент шаҳри Кадастр бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган);
- Алишер Абдуазизович Хафизов — директор ўринбосари;
- Мирсаид Садикович Мирмаксудов — директор ўринбосари;
- Тулкин Мансурович Абдуллаев — директор ўринбосари бўлди.
Агентлик раҳбарининг собиқ ўринбосари Абдушукур Абдуллаев Кадастр агентлиги директорининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Мирсаид Мирмаксудов.
Мурат Файзуллаев.
Алишер Хафизов.
Тулкин Абдуллаев.
Абдушукр Абдуллаев.
Кадастр агентлигининг аввалги раҳбари Фаррух Пўлатов 2025 йил ноябрь ойидан буён Солиқ қўмитасини бошқармоқда.
