Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги ўрни эълон қилинди.
ФИФА томонидан миллий жамоаларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ўрнини (50-поғона) сақлаб қолди. Терма Венесуэла ва Чили термалари оралиғида жойлашди. Шунингдек, миллий жамоа Осиё жамоалари орасида 5-ўринни банд этди.
Рейтингни Аргентина терма жамоаси бошқариб бормоқда. Ундан кейинги ўринларда Испания ва Франция терма жамоалари жойлашган. Германия кучли ўнликни якунлаб берган.