Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги Чирчик дарёсида 11 июнь куни кундузи халқ орасида «шаршара» номи билан машҳур бўлган сув тартибга солувчи бетон тўғон қисман қулаб тушди. Ҳодиса ўнг қирғоқда, «Нурафшон» маҳалласининг турар жой бинолари яқинида юз берган. Ижтимоий тармоқларда унинг оқибатлари акс этган видеороликлар тарқалди.

Гоогле Хариталарида то’г’он.Гоогле Хариталарида то’г’он.

Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, воқеа жойига зудлик билан шаҳар ҳокимлиги, ФВБ ва бошқа хизматлар ходимлари етиб борган. Вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда. Қирғоқни мустаҳкамлаш ишларини мувофиқлаштириш бўйича тезкор идоралараро штаб ташкил этилган.

Қирғоқни мустаҳкамлаш ишлари. Фото: Тошкент шаҳри ФВБ.Қирғоқни мустаҳкамлаш ишлари. Фото: Тошкент шаҳри ФВБ.

Яқин атрофдаги бинолар, иншоотлар, объектлар ва турар жойларга шикаст етмаган. Айни пайтда уларга нисбатан ҳеч қандай хавф йўқ, дейилади хабарда.

Видео