Эроннинг марҳум олий раҳбари Али Хоманаий билан хайрлашув ва дафн маросимлари 4–9 июл кунлари бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Хоманаий офисига таяниб маҳаллий ОАВлар хабар берди. Маълум қилинишича, хайрлашув маросимлари 4–5 июл кунлари Теҳрондаги Имом Хумайний жоме масжидида ўтказилади.
6 июл куни Теҳронда, 7 июл куни Қум шаҳрида дафн маросимлари бўлиб ўтади. Якуний маросим ва дафн 9 июл куни Хоманаийнинг туғилган шаҳри — Машҳадда ўтказилиши режалаштирилган.
Эрон расмийларининг маълум қилишича, Али Хоманаий 28 феврал куни АҚШ ва Исроил томонидан Теҳронга берилган зарбалар оқибатида ҳалок бўлган. Давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар ва хавфсизлик билан боғлиқ омиллар сабаб хайрлашув маросимлари аввалроқ ўтказилмаган.
Хоманаий вафотидан сўнг Эроннинг янги олий раҳбари этиб унинг ўғли Мужтабо Хоманаий сайлангани хабар қилинган.