Узоқ муддат халқаро қидирувда бўлган икки нафар шахс Туркия ҳудудида аниқланиб, қўлга олинди ҳамда Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Истанбулдаги бош консулхона хабар бермоқда.

Улардан:

  • М.Б. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик; БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
  • Ж.Б. эса 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш — 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси)да назарда тутилган жиноятларни содир этишда гумонланяпти.

Мазкур шахслар тергов ва суд жараёнларини давом эттириш учун ваколатли органларга топширилди.