• Ср. Июл 22nd, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Реновация компенсация тўловларига солиқ солинмайди


Ўзбекистонда қабул қилинган «Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида»ги Қонун билан реновация ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши жараёнида бериладиган компенсацияларга оид солиқ имтиёзлари белгиланди.

Қонунга мувофиқ, Солиқ кодексининг 239, 304 ва 369-моддаларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Янги тартиб мулкдорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва компенсация маблағларининг тўлиқ сақланишини таъминлашга қаратилган.

Унга кўра, жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилганда ёки реновация лойиҳалари амалга оширилганда компенсация сифатида берилган кўчмас мулк объектлари ва пул маблағлари айрим солиқ турларидан озод этилади.

Қонун билан киритилган ўзгартишларга кўра, компенсация сифатида берилган кўчмас мулк объектлари ёки пул маблағлари қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашда товарларни реализация қилиш бўйича айланма сифатида қаралмайди.

Шунингдек, жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан ёки реновация натижасида берилган компенсациялар юридик шахслар учун даромад сифатида тан олинмайди.

Натижада мазкур маблағлар фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашда ҳисобга киритилмайди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *