Бразилия — Марокаш — 1:1
Шанба куни Нью-Жерсидаги MetLife стадионида — у жорий Жаҳон чемпионати финалини қабул қилади — биринчилик гўё қайтадан старт олгандек бўлди — унда С гуруҳи доирасида чемпионатда доимий фаворит саналган Бразилия ҳамда аввалги мундиалнинг тартиб-қоидаларини остин-устун қилиб юборган жамоалар бўлмиш Марокаш тўқнаш келди. Бундан ташқари, замонавий футбол иерархиясидан бехабар бўлган одам ўйиннинг ярим тайми давомида бразилияликларни жаҳон кубогига асосий даъвогар деб умуман айта олмасди.
Бразилия терма жамоасининг саралашдаги иштироки Жаҳон чемпионатидаги илк ўйин олдидан унинг турнирдаги имкониятларига фақат чемпионлик нуқтаи назаридан қарашга йўл қўймасди. Марокашликлар эса айрим вазиятларда рақибга муаммо туғдириш учун нима қилиш кераклигини анча аниқроқ тушунаётгандек кўринди. Браҳим Диас марокашликларнинг ҳаракатларини кузатиб, чалғиб қолган Габриэль ва Маркиньоснинг орасидан тўпни олдинга, чаққон Исмоил Сайбарийга аниқ етказиб берди. Оддий, аммо жуда самарали — 0:1.
Бироқ пентакампеонлар бу кутилмаган зарбани ҳазм қилиб улгурмай, тезда Марокаш дарвозасини ишғол этди. Жарима майдончаси яқинида тўпни қабул қилиб олган Винисиус ажойиб ҳаракат қилди — у Наиль Эл-Айнауини алдаб ўтиб, тўпни узоқ бурчакка жойлаб қўйди: 1:1. Биринчи тайм якунида эса Марокаш дарвозабони Ясин Буну Лукас Пакетанинг зарбасини қайтариш учун ўз маҳоратини намойиш этишига тўғри келди.
Танаффусда Бразилия терма жамоаси устози Карло Анчелотти иккита алмаштиришни амалга оширди ва «селесао» тўп назоратини ўз қўлига олиб, рақибни дарвозага яқинлаштирмасликка ҳаракат қилди. Ҳужумда ҳаракатчанлик ортди, бироқ бундан наф чиқмади — марокашликлар маҳорат билан ҳимояланишни давом эттирди ёки уларнинг посбони яна ўз ўйинини топиб олди. Бразилиялик ҳужумчиларнинг яна бир етакчиси Рафинья қулай вазиятдан зарба йўллади, аммо тўп тўғри Бунунинг қўлларига борди.
Марокашликлар эса ўзларининг энг яхши имкониятларини ҳакамнинг якуний ҳуштаги чалинишидан олдин қўлдан чиқарди. Эл-Айнауининг айёрлик билан йўллаган зарбасини Бразилия дарвозабони Алиссон ўзидан узоқлаштирди, қайтган тўпга Аюб Амаймуни-Эчгуяб югуриб келаётган эди, бироқ «селесао» посбони довдираб қолмади. Бразилияликларнинг ушбу ўйинига «қайта уйғониш» деган баландпарвоз таърифни беришга шошилмай турганингиз маъқул, буни 20 июнь куни Бразилия Гаитига қарши майдонга тушганда билиб оламиз. Марокаш эса гуруҳнинг айни дамдаги пешқадами — Шотландияга қарши баҳс олиб боради.
Голлар: Винисиус (32) — Сайбари (21).
Бразилия: Алиссон — Ибаньес (Данило, 46), Маркиньос, Габриэль, Дуглас Сантос — Каземиро (Фабиньо, 46), Бруно Гимарайнс (Дос Сантос, 80), Лукас Пакета (Кунья, 62) — Рафинья, Винисиус, Игор Тиаго (Луис Энрике, 62).
Марокаш: Буну — Ҳакими, Исса Диоп, Шади Риад, Мазрауи (Салоҳ-Эддин, 80) — Буадди, Ниль Эль-Айнауи, Унаҳи (Эль-Мурабет, 65) — Браҳим Диас (Тальби, 4), Эль-Ханнусс (Амаймуни-Эчгуяб, 80), Сайбари (Раҳими, 89).
Огоҳлантиришлар: Каземиро, Ибаньес.
Гаити — Шотландия — 0:1
Фото: ФИФА.
Фоксборо (Массачусетс)даги шанба кунги воқеалар мухлислар ва экспертларни чемпионат географиясини кенгайтирган турнирнинг янги формуласи ҳақида яна бир бор баҳслашишга мажбур қилди. Gillette Stadium стадионида Гаити ва Шотландия терма жамоалари бир ярим соатдан ортиқ вақт давомида миллионлар ўйинининг қадриятлари ҳақида куйлаш ва ҳайқиришга арзийдиган оддий, аммо жўшқин футбол намойиш этди.
Футболдаги глобаллашув ўз сўзини айтмоқда ва Гаити терма жамоаси, шубҳасиз, бундан эллик йил аввал, яъни ЖЧ-1974`да фақатгина футболчи ва мухлисларнинг туристик дунёқарашини кенгайтириш мақсадида дебют қилган ўша жамоа эмас ортиқ. «Гренадерлар»нинг франциялик мураббийи Себастьен Минь бутун дунёдан гаитилик илдизларга эга бўлган футболчиларни йиғиб, жамоада вертикал ва тезкор футболни шакллантира олди.
Шотландияликлар ҳам мундиалда анчадан бери кўриниш бермаганди — жамоа 1998 йилдан буён илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олди ва худди 28 йил аввалгидек, яна Бразилия ва Марокаш терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди. Ўтган вақт ичида Шотландия лигаси мамлакат ташқарисида асосан «Селтик» ва «Рейнжерс» дербиси вақтидагина эсланадиган турнирга айланиб улгурди. Шу сабабли терма жамоанинг Жаҳон чемпионатига чиқиши бу ерда худди миллий байрамдек қабул қилинади.
С гуруҳи аутсайдерлари ўртасидаги илк ўйинда ҳеч ким янгича футбол кашф қилишга уринмади. Гаитилик ва шотландиялик футболчилар эътиборни анча тушунарли ва оддийроқ нарсаларга: курашлар, узун узатмалар ва ҳаводаги тўп учун курашишга қаратди. Жамоалар, гарчи доим ҳам аниқ бўлмаса-да, тезкор ўйнашга ҳаракат қилди. Ҳар бир вазиятда ғалаба қозониш иштиёқи, табиийки, фоллар ва стандарт вазиятларнинг кўпайишига олиб келди.
Ўйиннинг бундай сценарийсида кичик устунлик британиялик футболчилар томонидан бўлди. Учрашувдаги ягона голни маҳоратлироқ ҳаракатланган шотландлар киритди: Бен Доук тўпни ўнг қанотдан ерлатиб узатди, Гаити дарвозабони Жонни Пласид уни йиқилганча қайтарди, Жон Макгинн эса қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва уни дарвозага йўллади, тўп рикошет ҳолатида тўрга бориб тушди.
Гол: Макгинн (28).
Гаити: Пласид — Аркус, Аде, Делькруа, Эксперьянс — Дидсон (Казимир, 61), Данли Жан-Жак, Беллегард, Провиденс (Фортюне, 85) — Изидор (Ленни Жозеф, 76), Пьерро.
Шотландия: Ганн — Хики (Паттерсон, 75), Хендри, Хэнли, Робертсон — Мактоминей, Фергюсон, Макгинн (Кертис, 83) — Бен Доук (Кристи, 75), Шенкленд (Маклин, 83), Че Адамс (Дайкс, 75).
Огоҳлантиришлар: Беллегард — Хики, Кертис, Маклин.
Қатар ва Швейцария — 1:1
Фото: ФИФА.
B ҳарфи остидаги гуруҳда жуда қизиқ воқеалар содир бўлмоқда. Жума кунги баҳсда Канада терма жамоаси Босния ва Герцеговинага қарши ўйинда мағлубиятдан қийинчилик билан қутилиб қолган бўлса, кеча Швейцария терма жамоаси «эконом режим»да гуруҳнинг якка пешқадамига айланиб олишни мақсад қилган эди, бироқ Қатар терма жамоасининг режалари бутунлай бошқача бўлиб чиқди. Санта-Клара (Калифорния)даги Levi’s Stadium стадионида кечган учрашув бир-бирига мутлақо қарама-карши бўлган икки қисмга бўлиниб кетди.
Бу бўлиниш биринчи ва иккинчи таймлар оралиғида содир бўлмади. Калифорниянинг бошқа бир бурчагида суратга олинадиган триллер жанридаги воқеалар ривожи ва ечим ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда юз берди.
Ушбу дақиқаларгача Мурат Якин шогирдлари Швейцария бежизга соат механизмлари ватани ҳисобланмаслигини исботлаб, пухта ҳисоб-китобга асосланган ўйин намойиш этаётганди. «Салибчилар» турли позиция ва вазиятлардан гол уришлари мумкин эди (27 та зарба, кутилган голлар — 3.2 xG), бироқ улар жуда оддий тарзда ва фақат бир марта — пенальтидан гол урди.
Испаниялик Хулен Лопетеги қўл остидаги Қатар жамоаси бутун ўйин давомида худди тўрт йил аввал ўз уйидаги Жаҳон чемпионатида гуруҳдаги барча учта ўйинни бой берган ўша аутсайдер қиёфасида ҳаракат қилди. «Тўқ қизиллар»нинг Швейцария дарвозаси олдида яратган илк хавфли вазияти ўйин бошиданоқ қатарликларнинг ҳаракати эвазига эмас, балки рақиб хатоси туфайли юз берди. Мануэль Аканжи тўпга зарба беришда хатога йўл қўйди ва Жуниорга дарвозабон билан бирга-бир вазиятни совға қилди. Аммо ҳужумчи бу кутилмаган совғадан фойдаланишда шунчалик узоқ ўйланиб қолдики, якунда жуда ноқулай ва пала-партиш зарба йўллади.
Якунда Лопетеги жамоасидаги ҳужумчилар тақчиллиги майдонга тушаётган ҳар бир футболчини етакчилик ролини ўз зиммасига олишга мажбур қилаётгани маълум бўлди.Ҳакам қўшиб берган тўртинчи дақиқада урилган нажот голи рақибнинг хотиржамлиги ва ҳаддан ташқари академик ўйини учун Қатар терма жамоасига гўёки мукофот бўлди. Голни чап қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпдан сўнг, худди марказий ҳужумчилардек ҳаракат қилган марказий ҳимоячи Буалем Хухи киритди. Қатар нафақат Жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор мағлубиятдан қутулиб қолди, балки гуруҳдаги бутун турнир жадвалини ҳам анча чигаллаштириб юборди — энди рақиблар бу дуранглар кимнинг фойдасига хизмат қилишини ҳисоб-китоб қилишига тўғри келади.
Голлар: Хухи (90+4) — Эмболо (17, пен.).
Қатар: Абунадо — Аль-Рави (Фатхи, 60), Мигел, Хухи, Аль-Амин — Габер (Будиаф, 60), Мадибо (Аль-Маннаи, 79), Лайе — Эдмилсон (Аль-Ҳайдос, 89), Абдурисаг (Алаэльдин, 60), Афиф.
Швейцария: Кобель — Закария, Аканджи, Эльведи — Эбишер (Манзамби, 66), Фройлер (Яшари, 89), Жака, Родригес (Мугайм, 89) — Ндое (Ридер, 66), Варгас (Амдуни, 79) — Эмболо.
Огоҳлантиришлар: Абунадо, Габер — Закария.
