• Ср. Июл 22nd, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистонга келади


Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Осиёга беш кунлик сафар қилади. Президент девони маълумотига кўра, ташриф доирасида Индонезия, Филиппин ва Ўзбекистонга ташриф режалаштирилган.

Штайнмайерга рафиқаси Элке Бюденбендер ҳамда бизнес вакиллари ҳамроҳлик қилади.

Штайнмайер сафари якунланадиган сўнгги манзил Ўзбекистон пойтахти Тошкент бўлади. Бу ерда президент Германиянинг GP Günter Papenburg қурилиш компанияси филиалига ва бошқа бир қатор объектларга ташриф буюриши режалаштирилган.

Ташриф давомида асосий мавзулардан бири малакали ишчи кучи миграцияси бўлиши кутилмоқда.

Президент девони маълумотига кўра, Ўзбекистонда немис тилини Осиёдаги бошқа ҳар қандай давлатга қараганда кўпроқ ўрганишади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *