Тошкент шаҳри ҳокимлиги пойтахт аҳолисини 15 июнь куни кучли шамол ҳамда айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилишидан огоҳлантирди.
Шу муносабат ҳокимлик қуйидаги эҳтиёт чораларига амал қилишни сўради:
- зарурат бўлмаса, кучли шамол вақтида очиқ ҳудудларда қолмаслик;
- дарахтлар, реклама конструксиялари, электр симлари ва енгил қурилмалар яқинида турмаслик;
- автомобилларни дарахтлар ва мустаҳкамланмаган бошқа конструксиялар остида қолдирмаслик;
- чанг-тўзон вақтида имкон қадар деразаларни ёпиқ сақлаш тавсия этилади.
Ўзгидромет хабарига кўра, шамол шарқдан 3−8 метр/секунд тезликда эсади, 12−14 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
