• Ср. Июл 22nd, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Зоминда навбатдаги Zaamin Ultra халқаро ультрамарафони ўтказилди – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta

13−14 июнь кунлари Жиззах вилоятидаги Зомин миллий табиат боғида навбатдаги Zaamin Ultra халқаро ультрамарафони бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Gazeta мухбири.

Мусобақа Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган ва 2019 йилдан буён ўтказиб келинадиган Samarkand Marathon Series халқаро хайрия югуриш мусобақалари туркумининг бир қисми ҳисобланади. Очиқ ҳаводаги фестиваль форматида ташкил этилган тадбирда 4473 киши рўйхатдан ўтди.

Старт шаҳарчасида дам олиш ҳудудлари, болалар майдончаси ва фуд-кортлар хизмат кўрсатди. Иштирокчилар чодирлар лагерида тунаб қолиш имкониятига эга бўлди, шунингдек, старт жойи яқинидаги меҳмонхоналар ва меҳмон уйлари хизматидан фойдаланишди.

Икки кунлик дастурнинг биринчи кунида болалар югуришлари, 2 км масофага югуриш, кемпинг, кечки концерт дастури ҳамда «Аввалгидан тозароқ» ташаббуси доирасида плоггинг (югуриш давомида чиқиндилардан тозалаш) экологик пойгаси ўтказилди. Мазкур экологик пойганинг махсус меҳмони халқаро Плоггинг ҳаракати асосчиси Эрик Алстрем бўлди.

Тўпланган барча пластик қайта ишлашга йўналтирилиб, бир қисми келгусида медалларни яратишга ишлатилади. Шунингдек, ташкилотчилар бир марталик пластикни қисқартириш мақсадида 50 км масофа иштирокчиларига кўп марталик силикон стаканлар тарқатди

Мусобақанинг иккинчи кунида соат 06:00 дан асосий масофаларга старт берилди. Иштирокчилар 5 км, 10 км, 21 км ва 50 км масофаларда баҳслашишди. Тадбирнинг бош синови — 1638 метр баландликдаги 50 км масофага тоғ ультрамарафони бўлиб, унга белгиланган малака талаблари сабабли у энг мураккаб йўналиш ҳисобланади.

Ушбу масофага қизиқиш ортиб, иштирокчилар сони ўтган йилги 62 нафардан жорий йилда қарийб икки баробарга кўпайди ва 170 нафарга яқинлашди. Бундан ташқари, ушбу 50 км масофа шу йилнинг 3−4 октябрь кунлари Орол денгизи соҳилида бўлиб ўтадиган янги Aral Ultra босқичи учун саралаш вазифасини ўтади.

Аёллар ва эркаклар бўйича маррага биринчи етиб келганлар:

50 км (ультра марафон, 130 нафар иштирокчи):

  • Нурзияд Бегалиев (04:06:00);
  • Ширин Юсупова (06:19:17).

21,1 км (ярим марафон, 500 нафар иштирокчи):

  • Бекзод Тулиев (01:37:20);
  • Акбердина Надежда (02:21:18).

10 км (1150 нафар иштирокчи):

  • Ринас Ахмадеев (28:42);
  • Элдор Ботиров (28:42).

5 км (1130 нафар иштирокчи)

  • Евгений Фадеев (41:36);
  • Нигора Таджибаева (56:56).

Маълумот учун, Samarkand Marathon Series туркумидаги навбатдаги тадбирлар Sky Camp Bo‘stonliq (22−23 август), Aral Ultra (3−4 октябрь) ва Samarkand Marathon (7−8 ноябрь) мусобақалари билан давом этади.

Фото

Фото: Музаффар Бобомуродов / GazetaФото: Музаффар Бобомуродов / Gazeta

samarkand marathon, zaamin ultra, зомин, маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, марафон

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси суратлари

Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *