• Ср. Июл 22nd, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Назар Эшонқулнинг ижоди билан қанчалик яхши танишсиз? – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


Назар Эшонқул 1962 йил 15 июнда, Қашқадарёнинг Қамаши туманида дунёга келган. Ўрта мактабни тамомлагач, 1981 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университет)нинг журналистика факультетига ўқишга кирган.1986−1991 йилларда аспирантурада ўқиган.

«Ёзувчи» газетаси ва «Жаҳон адабиёти» журналида фаолият юритган адиб 1994−1997 йилларда Ёзувчилар уюшмасида ижодий масалалари бўйича маслаҳатчи бўлган. 2005−2015 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида, 2016 йилдан эса «Ўзбектелефильм»да ишлаган.

«Уруш одамлари» номли қисса илк асари бўлган ёзувчининг 1991−2011 йилларда «Момоқўшиқ», «Ялпиз ҳиди», «Уфқ ортидаги қуёш», «Маймун етаклаган одам», «Шамолни тутиб бўлмайди» ва «Шафтоли гули» каби китоблари чоп этилган. Шунингдек, ижодкор «Гўрўғли ёхуд ҳаёт суви», «Тақиқ меваси» ҳамда «Гирён» номли романларни ҳам тақдим этган.

Ўзбек томошабинларига яхши таниш бўлган «Туташ тақдирлар», «Опа-сингиллар» сериалларидан ташқари, «Нотаниш полвон», «Лола», «Қиш эртаги», шунингдек, «Пойдевор», «Севги фариштаси» бадиий фильмлари ҳам Назар Эшонқулнинг сценарийси асосида суратга олинган. Қолаверса, у «Широқ», «Жалолиддин Мангуберди» ва «Сумбула» пьесаларини ҳам саҳналаштирган.

Сана муносабати билан Gazeta ёзувчининг асарлари асосида тест тайёрлади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *