Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги учрашувлари Тошкент шаҳрининг барча туманларида ўрнатиладиган катта экранларда тўғридан-тўғри намойиш этилади.
Энг йирик томоша майдони «Бунёдкор» стадиони ҳудудида ташкил этилади — бу ерда 10 минг нафар мухлис биргаликда миллий терма жамоани қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлади.
Туманлар кесимидаги майдонлар рўйхати:
- Бектемир тумани — Роҳат маҳалласи
- Миробод тумани — «Фурқат» боғи
- Мирзо Улуғбек тумани — «Central Park» истироҳат боғи
- Олмазор тумани — «Ғалаба боғи»
- Сергели тумани — Марказий хиёбон
- Учтепа тумани — «Сеул Эко парк»
- Чилонзор тумани — «Ғафур Ғулом» боғи
- Шайхонтоҳур тумани — «Анҳор-Локомотив» боғи
- Юнусобод тумани — Юнусобод спорт мажмуаси
- Яккасарой тумани — «Дўстлик» боғи
- Янгиҳаёт тумани — INDEX парк
- Яшнобод тумани — «Ашхобод» сайилгоҳи
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги ўйинлари (Тошкент вақти билан):
- Ўзбекистон — Колумбия: 18 июн соат 07:00 да
- Португалия — Ўзбекистон: 23 июн соат 22:00 да
- ДР Конго — Ўзбекистон: 28 июн куни 04:30 да.