Тошкент шаҳрининг барча туманларида ўрнатиладиган катта экранларда футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги учрашувлари тўғридан-тўғри намойиш этилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.

Махсус томоша майдонлари рўйхати:

Энг йирик томоша майдони «Бунёдкор» стадиони ҳудудида ташкил этилади — бу ерда 10 минг нафар мухлис биргаликда миллий терма жамоани қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги илк ўйинини Тошкент вақти билан 18 июнь куни соат 07:00 да ўтказади. Португалия қарши ўйинни 23 июнь соат 22:00 да, Конго ДР билан эса 28 июнь соат 04:30 да ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг 208 та туман ва шаҳарларидаги мактабларда ҳам «Мухлислар майдони» ташкил этилади. У ерда ўқувчилар, ота-оналар ва бошқа мухлислар миллий терма жамоа иштирокидаги ўйинларни катта экранларда жонли эфирда томоша қилишлари мумкин бўлади.