Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги хусусий боғча тарбияланувчиси сув ҳавзасига тушиб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар қилди.
Ҳодиса 5 июнь куни туманнинг «Сарбазор» МФЙда содир бўлган. «Юлдузча» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси, 2023 йилда туғилган Р. М. муассаса ёнидаги умумтаълим мактаби ҳудудида фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун қурилган сув ҳавзасига тушиб кетиши оқибатида вафот этган.
Ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар суруштирув ишлари бошланган.
