• Ср. Июл 22nd, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Расман: Жалолиддин Машарипов ЖЧда қатнашмайди


Жалолиддин Машарипов ЖЧда иштирок этолмаслиги расман эълон қилинди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Колумбияга қарши учрашув билан Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди. Вакилларимиз Атланта шаҳрида расмий машғулотларини ўтказиб, Мехико шаҳрига йўл олади. 

Миллий жамоа футболчиси Жалолиддин Машарипов узоқ муддат ўйин амалиётисиз қолди ва машғулотларда тўлиқ иштирок этолмади.

Футболчини тезроқ сафга қайтариш ва тиклаш мақсадида тиббий штаб томонидан зарур чоралар кўрилди ва индивидуал тайёргарлик дастури асосида иш олиб борилди. 

Ўтказилган тиббий текширувлар таҳлили ФИФА тиббий қўмитасига тақдим этилди. Қўмита ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борди ва футболчимизнинг Жаҳон чемпионатида иштирок этолмаслигини маълум қилди. Унинг ўрнига якуний рўйхатга Русланбек Жиянов киритилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *