Нодиржон Тўйчиев матнларни фан-клуб аъзолари «Ўзбекистон», «ўзбегим», «ўзбек» ва шунга ўхшаш сўзларни қатнаштириб ёзишини айтди. Қолаверса, улар миллий қўшиқлардан ҳам фойдаланишади:
Ғайра-ғайра, дам-бадам,
Оромижонимсан мани.
Ғайра-ғайра, дам-бадам,
Ўзбекистонимсан мани…
Трибунада, шунингдек, Шерали Жўраевнинг «Ўзбегим», «Ялла» гуруҳининг «Ўзбекистон ватаним», шунингдек, «Хоразмча лазги», «Андижон полкаси» ва бошқа миллий куй-қўшиқлар ҳам янграйди.