Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ИИО Жиноят қидирув бўлими бўлинма бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

Маълум бўлишича, у мансабдор танишлари орқали тадбиркорга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик бўйича қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 7 минг доллар сўраган.

Бундан ташқари, мансабдор тадбиркорга тегишли ресторанда содир бўлган ёнғин оқибатида ишчининг куйиш жароҳати олгани ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят ишини тугатиб бериш учун яна 500 доллар талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида бўлинма бошлиғи сўралган пулдан 2,5 минг долларини олдиндан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.