16 июнь куни кечқурун Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани Сой бўйи маҳалласида йирик ёнғин содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, нотурар қаровсиз бинонинг 60 квадрат метр майдони ва 3 та автомобиль — Labo, Hyundai ва Mercedes-Benz ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди, уч киши эса турли даражадаги тан жароҳатлари олди.

Ҳозирда ёнғин сабаблари аниқланмоқда. Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда туман хизматлари раҳбарияти етиб борган.