• Ср. Июл 22nd, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Полшада Путин танқидчиси отиб ўлдирилди


Полшада россиялик карикатурачи ва сиёсий рассом Семён Скрепецкий (асл исми Роберт Кузовков) отиб ўлдирилди.

Тергов маълумотларига кўра, номаълум шахс рассомга яқинлашиб, унга бир неча марта ўқ узган. Жабрланувчи воқеа жойида олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Ҳодиса юзасидан олиб борилаётган тергов доирасида 37 ва 33 ёшли икки нафар Беларус фуқароси қўлга олинган. Ҳозирча уларга расмий айблов эълон қилинмаган.

Люблин округ прокуратураси вакиллари иш бўйича турли версиялар ўрганилаётганини билдирмоқда. Терговчилар қотиллик буюртма асосида содир этилган бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаяпти.

Семён Скрепецкий 2021 йилдан буён Полшада яшаб келган. У ўз ижодида Россия президенти Владимир Путин, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва Россия сиёсий тизимини танқид қилиши билан танилган.

Маълумотларга кўра, рассом ўлимидан бир неча кун олдин ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида таҳдидлар олаётганини маълум қилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *