Венгрия парламенти 15 июнь куни бош вазир лавозимида бўлиш муддатини ҳар бири тўрт йилдан икки муддат билан чекловчи конституциявий тузатишни қабул қилди. Уни 135 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 50 нафари қарши овоз берди, деб хабар бермоқда Politico.
Мазкур норма янги ҳукумат раҳбари Петер Мадьярнинг сайловолди ваъдаларидан бири бўлган ва у аввал ишланган муддатларни ҳам ҳисобга олган ҳолда орқага қайтувчи кучга эга бўлади. Шу тариқа, Венгрияни 16 йил давомида бошқарган Виктор Орбан ҳокимиятга қайта олмайди.
Тузатишнинг ўзи Петер Мадьярнинг ҳам бош вазир лавозимида икки муддатдан ортиқ қолишини чеклайди. Бу эса унга 2034 йилдан кейин ҳукуматни бошқариш имконини бермайди.
Бу Мадьяр партияси ташаббуси билан конституцияга киритилган илк ўзгаришлар ҳисобланади. «Тиса» партияси конституциявий кўпчиликка эга бўлиб, бу унга асосий қонунни ўзгартириш имконини беради.
2026 йил апрель ойида Венгрияда парламент сайловлари бўлиб ўтган эди. Унда Петер Мадьяр бошчилигидаги «Тиса» партияси ғалаба қозонган. Мадьяр Виктор Орбан ўрнини эгаллаб, бош вазир лавозимига киришган.
