• Ср. Июл 22nd, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Италия ўзбекистонлик шифокорларни ишга таклиф қилмоқда. Маош 5 000 еврогача


Италия Ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари, жумладан шифокорлар учун Сардиния ҳудудида юқори даромадли иш имкониятларини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, йилига 150 нафар шифокорга эҳтиёж мавжуд бўлиб, педиатр, невролог, диабетолог, пулмонолог, гастроэнтеролог, шошилинч тиббий ёрдам шифокори ва бошқа мутахассисликлар бўйича номзодлар кўриб чиқилади.

Дастур Перуджа университети билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, иштирокчилар 7 ой давомида онлайн тарзда итальян тили курсларида таҳсил олади. Ўқиш харажатлари Миграция агентлиги томонидан қопланади (ойига 600 еврогача).

Курсни муваффақиятли якунлаган мутахассислар Сардиния ҳудудида ишга жойлашиш имкониятига эга бўлади. Бошланғич маош 3 500 еврогача этиб белгиланган. Қўшимча иш соатлари ва тунги навбатчилик учун бонуслар ҳисобига даромад 4 000–5 000 еврогача етиши мумкин.

Иш ҳафтаси 38 соатдан иборат. Номзодлар учун ёш чегараси 50 ёшгача этиб белгиланган бўлиб, 40 ёшгача бўлганларга устуворлик берилади.

Шунингдек, иш берувчи томонидан турар жой харажатлари қопланади, тушлик таъминланади ҳамда тиббий суғурта расмийлаштирилади.

Талаб сифатида олий тиббий маълумот (диплом) талаб этилади. Иш тажрибаси мажбурий эмас, бироқ устунлик сифатида баҳоланади. Номзодлар хорижда иш платформасида CV (резюме) тўлдирганлар орасидан саралаб олинади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *