• Ср. Июл 22nd, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Жаҳон банки вице-президенти Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигига борди


Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида халқаро ташкилот вакиллари Мирзо Улуғбек туманига ташриф буюрди. 

Айни кунларда пойтахтимизда бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда. Мазкур нуфузли анжуман доирасида қатор халқаро молия институтлари ва ташкилотлар вакиллари юртимизда бўлиб, амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнлари билан яқиндан танишмоқдалар. 

Жумладан, 17 июн куни Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигига Жаҳон банки вице-президенти Сангбу Ким ташриф буюрди. Меҳмонларни Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Алишер Дусмуҳамедов ҳамда Мирзо Улуғбек туман ҳокими Баҳодир Гаибназаров кутиб олди. 

Учрашув жараёнида меҳмонларга туман ҳокимлигининг фаолияти, бошқарув тизими, ҳудудни комплекс ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар ҳамда рақамли бошқарув механизмлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Хусусан, «Вазиятлар маркази» фаолияти, унинг реал вақт режимида муаммоларни аниқлаш ва тезкор ҳал этишдаги ўрни алоҳида тақдим этилди. 

Халқаро ташкилот вакиллари туман ҳокимлигида жорий этилган замонавий бошқарув ёндашувлари, очиқлик ва самарадорликка қаратилган тизимли ишларни юқори баҳолаб, бу каби тажрибалар ҳудудларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *