• Чт. Июл 16th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон Грузиядаги энг йирик чуқур денгиз портини барпо этиш лойиҳасида иштирок этиши мумкин


3-4 июл кунлари Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Грузиядаги Анаклия, Поти ва Батуми портлари, шунингдек Поти эркин саноат зонаси фаолияти билан танишди.

Ташриф давомида Ўзбекистоннинг экспорт-импорт операцияларини Грузия йўналиши орқали кенгайтириш ҳамда транспорт-логистика имкониятларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Анаклия портида Ўзбекистоннинг Грузиядаги энг йирик чуқур денгиз портини барпо этиш лойиҳасида иштирок этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, лойиҳа якунлангач, порт барча турдаги кемаларни қабул қила олади ва халқаро транспорт йўлакларининг муҳим бўғинига айланади. У, жумладан, Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон транспорт йўналиши учун ҳам стратегик аҳамият касб этади.

Поти портида Ўзбекистон экспорт-импорт юклари учун омбор ва терминал инфратузилмасини жойлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Батуми портига ташриф чоғида ҳам Қора денгиз орқали юк ташувларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Ташриф якунларига кўра, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгиланди. Хусусан, Ўзбекистон компаниялари иштирокида консорциум ташкил этиш ҳамда тегишли ҳамкорлик битимларини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *