• Чт. Июл 16th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Жиззахда олтинни ноқонуний қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланган 3 фуқаро аниқланди


Жиззах вилоятида таркибида олтин зарралари бўлган тошларни ноқонуний қайта ишлаш билан шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, тезкор тадбир «Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлиги доирасида Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган.

Аниқланишича, Ғаллаорол туманида яшовчи 25 ва 28 ёшли икки нафар фуқаро, шунингдек, Маржонбулоқ маҳалласида истиқомат қилувчи 37 ёшли шахс ўзаро тил бириктириб, таркибида олтин зарралари бўлган тошларни яширин равишда қайта ишлаш билан шуғулланган.

Аниқланишича, улардан бири Маржонбулоқ олтин кони ва Авлиё қишлоғи атрофидан таркибида олтин зарралари мавжуд бўлган рудаларни яширинча йиғиб келган.

Кейинчалик ушбу тошлар Ғобғун маҳалласида яшовчи фуқаролардан бирининг оғилхонасида ташкил этилган қўлбола қурилмада майдаланиб, кукун ҳолига келтирилган. Шундан сўнг олтин зарраларини ажратиб олиш мақсадида қўлбола усулда тайёрланган махсус ювиш ускуналаридан фойдаланилган.

Тезкор тадбир давомида мазкур ноқонуний цехдан жами 9840 килограмм кукун ҳолидаги руда тошлари, қуввати 22 киловатт бўлган электромотор, қўлбола тегирмон ҳамда қумдан олтин зарраларини ажратишга мослаштирилган икки дона ювиш ускунаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Қайд этилишича, барча ашёвий далиллар қонунчилик талабларига мувофиқ расмийлаштирилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Навоий вилояти Хатирчи туманидаги тоғ тизмаларида ноқонуний равишда олтин қазиб олиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фош этилган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *