• Чт. Июл 16th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

қарздорнинг икки автомобили давлат ижросига олинди


Тошкент шаҳрида 638 миллион сўмлик солиқ қарзини ундириш доирасида қарздорга тегишли икки қимматбаҳо автомобил хатланиб, электрон аукционга чиқарилиши белгиланди.

Мажбурий ижро бюросининг маълум қилишича, Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувида Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг 2026 йил 20 апрелдаги қарори асосида «K.M.» МЧЖдан давлат фойдасига 638 миллион сўм солиқ қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳужжати 2026 йил 8 июн куни иш юритувига қабул қилиниб, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ ижро иши қўзғатилган.

Олиб борилган қидирув ва ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли KIA Carnival ҳамда Leapmotor C10 русумли автотранспорт воситалари аниқланган. Автомобиллар хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Айни пайтда транспорт воситалари мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланмоқда. Баҳолаш ишлари якунлангач, улар электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.

Аукциондан тушган маблағлар ҳисобидан эса давлат олдидаги солиқ қарздорлигини қоплаш чоралари кўрилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *