Андижон шаҳар 2-сон туғуруқ мажмуасида 5 нафар эгизак дунёга келди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Андижон шаҳридаги «Қайрағочтош» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Наргиза Бекжонова шу йилнинг 6 июл куни кўп ҳомилалик ташхиси билан мазкур муассасага қабул қилинди.
Унда бир неча соат аввал муддатидан илгари туғуруқ ташхиси билан кесарча кесиш амалиёти бажарилди.
Туғуруқ жараёни малакали акушер-гинеколог, неонатолог ва реаниматологлар томонидан муваффақиятли ўтказилди.
— Биринчи чақалоқ: қиз, вазни 1450 гр,
— иккинчи чақалоқ: ўғил, вазни 1605 гр,
— учинчи чақалоқ: қиз, вазни 1495 гр,
— тўртинчи чақалоқ: ўғил, вазни 1585 гр,
— бешинчи чақалоқ: қиз, вазни 1205 гр.
Ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида она ва чақалоқлар ҳозиргина Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон вилояти филиалига ўтказилди.
Айни пайтда 5 нафар эгизак ва уларнинг онаси малакали тиббиёт ходимлари назоратида ўзларини яхши ҳис этмоқда.