• Чт. Июл 16th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистондаги ОТМларнинг профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси шакллантирилди


Олий таълим ташкилотлари миллий рейтингининг индикаторларидан бири профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси шакллантирилди. Бу ҳақда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги хабар қилди.

Натижаларга кўра, давлат олийгоҳларида бир нафар профессор-ўқитувчига ўртача 19,1 нафар талаба тўғри келса, хорижий олийгоҳлар филиалларида бу кўрсаткич 32,9 нафарни, нодавлат олийгоҳларда эса 55,3 нафарни ташкил этади.

Олийгоҳлар тоифалари кесимида энг яхши нисбат ижод (спорт) фанлари олийгоҳларида қайд этилган бўлиб, уларда бир нафар профессор-ўқитувчига ўртача 8,4 нафар талаба тўғри келади. Тиббиёт фанлари олийгоҳларида ушбу кўрсаткич 13,6 нафарни амалий фанлар олийгоҳларида 26,8 нафарни, ижтимоий-гуманитар фанлари олийгоҳларида эса 44,3 нафарни ташкил этади.

Ўқитувчиларга энг юқори юклама нодавлат секторида кузатилади, унда бир нафар профессор-ўқитувчига 55,3 нафар талаба тўғри келади, бу давлат олий таълим ташкилотлари кўрсаткичидан деярли уч баробар юқори (19,1). Шу билан бирга, нодавлат олий таълим ташкилотлари мамлакат талабаларининг 38,3 фоизни жамлаб, профессор-ўқитувчилар таркиби умумий сонининг атиги 17,3 фоизга эга.

Қуйидаги олийгоҳларда профессор-ўқитувчи ва талабалар нисбати кескин юқори кўрсаткични, баъзи ҳолларда 200 нафардан ҳам ортиқни ташкил этган:

  • IT Park университети — 244 нафар;
  • Тошкент иқтисодиёт ва педагогика университети — 236,6 нафар;
  • Сингапур менежментни ривожлантириш институти — 140,1 нафар;
  • International School of Finance and Technology — 133,8 нафар;
  • «Миллат умиди» университети — 127,3 нафар талабани ташкил этади.

Олийгоҳлар тоифалари кесимида профессор-ўқитувчилар ва талабалар нисбати.

Ижтимоий-гуманитар йўналишдаги олий таълим ташкилот мамлакатдаги жами талабалар контингентининг 70,6 фоизи ёки 1,1 миллион нафардан ортиғи таҳсил олади. Мазкур тоифа профессор-ўқитувчилар юкламаси энг юқори бўлган ОТМлар гуруҳини ташкил этади. Ушбу ташкилотларда бир нафар профессор-ўқитувчига ўртача 44,3 нафар талаба тўғри келади, бу эса республика бўйича ўртача кўрсаткичдан 14 нафарга юқоридир.

Амалий йўналишдаги олий таълим ташкилот мазкур кўрсаткич бир нафар профессор-ўқитувчига 26,8 нафар талабани ташкил этади. Ижтимоий-гуманитар ОТМларга нисбатан кўрсаткич пастроқ бўлса-да, ушбу кўрсаткич амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган кадрлар тайёрлаш учун белгиланган норматив талаблардан сезиларли даражада юқори бўлиб қолмоқда.

Тиббиёт олий таълим ташкилоти бир нафар профессор-ўқитувчига 13,6 нафар талаба, ижодий ва спорт йўналишидаги олий таълим ташкилотларида эса 8,4 нафар талаба тўғри келади. Мазкур кўрсаткичнинг пастлиги клиник, амалий ва индивидуал машғулотларни кичик гуруҳларда ташкил этиш зарурати билан изоҳланади.

Алоҳида тоифани олий таълим тизимининг етакчилари — жаҳон университетлари рейтингларининг топ-1000 рўйхатига кирган олий таълим ташкилотларидан ташкил этади. Ушбу ОТМларда бир нафар профессор-ўқитувчига 16,4 нафар талаба тўғри келади, бу эса республика бўйича ўртача кўрсаткичдан деярли икки баравар пастдир.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *