Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2026 йилдаги иккинчи мавсуми 15 июлдан старт олади. Бу тизим жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўн биринчи мавсум бўлади.
Янги мавсум доирасида фуқаролар 15 июлдан 3 августгача ўз лойиҳаларини киритиши мумкин. 4-18 август кунлари лойиҳалар сараланади, 19-21 август кунлари эса тарғибот босқичи ўтказилади.
Овоз бериш жараёни 22-31 август кунлари бўлиб ўтади. Анъанавий овоз бериш якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 1 сентябр — Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги куни эълон қилинади.
Шунингдек, 1-10 сентябр кунлари қўшимча ғолибларни аниқлаш ва эълон қилиш босқичи ҳам ўтказилиши режалаштирилган.