• Ср. Июл 15th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Нидерландия Украинага ҳарбий ёрдам бериш имкониятлари тугаганини маълум қилди


Нидерландия Украина учун тўғридан тўғри ҳарбий ёрдам кўрсатиш имкониятлари деярли тўлиқ тугаганини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Дилан Йешилгёз-Зегериус Bloomberg агентлигига берган интервюсида айтди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат шу пайтгача Украинага жуда катта ҳажмда ёрдам кўрсатган ва энди янги ҳарбий ёрдам ажратиш имконияти қолмаган.

Вазирнинг таъкидлашича, бундан буён Нидерландия бошқа давлатларни Киевни қўллаб-қувватлашга фаолроқ жалб этишга эътибор қаратади. Шунингдек, у Украина томонидан мудофаа тизимлари учун ракеталар етказиб бериш бўйича янги сўровлар юзасидан ҳам мамлакат ўз имкониятлари чегарасига етганини қайд этди.

Bloomberg маълумотларига кўра, Нидерландия ҳозиргача Украинага ҳарбий ёрдам учун 9,1 миллиард евро сарфлаган. Келгусида эса бу мақсадлар учун яна жами 11,6 миллиард евро ажратиш режалаштирилган. Бундан ташқари, мамлакат Европа иттифоқчилари томонидан АҚШ қуролларини Украина учун харид қилишни назарда тутувчи PURL ташаббуси доирасида яна 1 миллиард евро ажратиш мажбуриятини олган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *