8 июлга ўтар кечаси Қирғиз Республикасида зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
3,9 магнитудали ер силкинишининг эпицентри Жалолобод ҳудудига тўғри келди. Чуқурлик: 5 км.
Ҳодиса Андижон (Пахтаобод, Избоскан, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Хонобод, Андижон туманлари ва Андижон шаҳри) ва Наманган (Учқўрғон тумани) вилоятларида 2−3 балл кўринишида сезилди.
Бундан аввалги сезилиш 27 июнда кузатилганди. Афғонистонда магнитудаси 6,8 га тенг бўлган зилзила содир бўлган. Ўшанда унинг кучи Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудида ҳис этилган. Тошкентда ер қимирлаши кучи 2−3 баллга тенг бўлиб, 1 дақиқа атрофида давом этган.
