Зангиота туманида уй ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 8 июл куни соат 18:52 да Тошкент вилояти ФВББга, Зангиота тумани Наримон Хожибоев кўчасида жойлашган уйлардан бири ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, қутқарув бўлинмалари воқеа жойига тезкорлик билан етиб бориб, ёнғин ўчирилган.
Ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда, дейилади хабарда.