• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Тебинбулоқ» кони Ўзбекистонда пўлат ишлаб чиқаришни 1 млн тоннага оширади


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қора металлургия саноатини янги босқичга олиб чиқишга бағишланган йиғилиш ўтказилмоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 1,5 миллиард тонна темир рудаси захираси мавжуд. «Сурун-ота» конидан йилига 650 минг тонна темир хомашёси олиш бўйича хитойлик ҳамкорлар билан келишувга эришилган.

Йиғилишда ушбу кондан олинадиган темир концентрати 2027 йилдан бошлаб металлургия комбинатига етказиб берилиши шартлиги белгиланди.

Йиғилишда «Тебинбулоқ» конини уч-тўрт йил ичида ишга тушириш режаси ҳам кўриб чиқилди. Бу орқали мамлакатда йилига 1 миллион тонна пўлат ишлаб чиқариш имконияти яратилиши таъкидланди.

Шунингдек, Тожикистондан йилига 700 минг тонна темир хомашёси харид қилиш бўйича меморандум имзолангани маълум қилинди. Масъулларга тез фурсатда тегишли шартномани расмийлаштириш ва келгуси йилдан хомашё етказиб беришни бошлаш вазифаси юклатилди.

Йиғилишда хомашё таъминотини барқарорлаштириш металлургия саноатининг рақобатбардошлигини оширишда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Президент йиғилишида металлургия соҳасида фаолият юритаётган йирик хусусий корхоналар ҳам геология-қидирув ишлари, конларни ўзлаштириш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ технологик занжирни ташкил этишга тайёр экани билдирилди.

Жумладан, Самарқанддаги корхона темир кони ажратилса, хомашё қазиб олишга 500 миллион долларгача сармоя киритиш ташаббусини илгари сурган. «Бекобод металлургия комбинати» эса Фориш туманидаги 32 миллион тонна темир ресурсига эга «Темиркон» конини ўзлаштириш таклифини билдирган.

Давлат раҳбари мазкур ташаббусларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *