2026 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 2 миллион 574 минг 26 нафар жисмоний шахс «Кредитга тақиқ» хизматига уланган. Бу ҳақда Кредит ахборот-таҳлил маркази маълум қилди.
Статистик маълумотларга кўра, хизматдан фойдаланувчиларнинг:
- 1 миллион 497 минг 389 нафари эркаклар;
- 1 миллион 76 минг 637 нафари аёллар ҳисобланади.
«Кредитга тақиқ» хизмати фуқароларни уларнинг номига рухсатсиз кредит расмийлаштириш ҳолатларидан ҳимоя қилишга хизмат қилади. Фуқаролар ушбу хизматни мустақил равишда ёқиши ёки ўчириши мумкин.
Хизматни «KATM» мобил иловаси, Кредит бюросининг расмий веб-сайти, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали фаоллаштириш ёки бекор қилиш мумкин.
Қайд этилишича, «Кредитга тақиқ» хизмати мутлақо бепул кўрсатилади.