Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириш учун 14 июль куни Доҳа шаҳрига келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Ҳамад халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қатар бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири Шайх Сауд бин Абдулраҳмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф доирасида Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан икки томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳамад бин Халифа Ол Соний 12 июль куни 74 ёшида вафот этди. У Қатарни 1995 йилдан 2013 йилгача бошқарган. 2013 йилнинг июнь ойида у тахтни ўғли — амалдаги амир Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга топширганди.

Аввалроқ президент Қатар амирига отасининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирганди.