• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Санъат Жуманиёзов Янгийўл тумани ҳокими этиб тайинланди


Янгийўл туманига ҳоким тайинланди. Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси якунланди. 

Сессияда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан танқидий-таҳлилий маъруза қилди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. 

Туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Атауллаев Одилжон Қосимович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 

Зойир Мирзаев Янгийўл тумани ҳокими лавозимига шу пайтга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда ишлаб келаётган Санъат Шакирович Жуманиёзов номзодини тавсия қилди. 

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан С. Жуманиязов Янгийўл тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Аввалроқ Бекобод шаҳрида ҳоким алмашганди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *