2026 йилнинг январь-июнь ойларида жами 6 565 410 нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 млн нафарга ёки 24,9 фоизга ошган.
Ўзбекистонга туристлар энг кўп келган давлатлар қуйидагича:
- Қирғизистон — 1 875 332 нафар;
- Қозоғистон — 1 553 688 нафар;
- Тожикистон — 1 471 670 нафар;
- Россия — 585 558 нафар;
- Афғонистон — 238 925 нафар;
- Хитой — 223 479 нафар;
- Туркманистон — 164 211 нафар;
- Туркия — 95 466 нафар;
- Ҳиндистон — 26 450 нафар;
- Германия — 22 294 нафар.
Июль ойи бошида Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда йил бошидан буён Тошкент шаҳрига қарийб 3 миллион хорижлик сайёҳ ташриф буюргани маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг илк 4 ойида Ўзбекистонга 4 млн сайёҳ ташриф буюргани ҳақида ёзгандик (манба — Туризм қўмитаси). Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга кўп. Уларга 1,6 млрд доллар миқдорда хизматлар кўрсатилган.
