• Ср. Авг 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда электр тармоғи ходими иш вақтида нарвондан йиқилиб, вафот этди


Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида электр таъминоти корхонаси ходими иш вақтида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 9 июль куни содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 27 ёшли ходим электр тармоғидаги носозликни бартараф этгач, нарвондан пастга тушаётган вақтида йиқилиб кетган. Оқибатда унинг боши темир конструкцияга тегиб, жароҳат олган.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиевнинг айтишича, ходим шифохонага олиб борилган, аммо шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай вафот этган.

Унинг маълум қилишича, ҳодиса юзасидан махсус буйруқ чиқарилган бўлиб, айни пайтда корхона масъуллари ва ваколатли органлар иштирокида бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Ҳодиса жойи туман прокуратураси ходимлари ва тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳозирда Шайхонтоҳур тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув якунлари бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Аввалроқ Тошкентнинг Яшнобод туманида 25 ёшли йигит бетон плита босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлган эди. Бахтсиз ҳодиса қурилиш объектида иш вақтида содир бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 447 та бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, 494 нафар ходим жабрланди, 137 нафари ҳалок бўлди. Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри ва вилояти, соҳалар кесимида эса саноат ва қурилиш тармоқлари бахтсиз ҳодисалар сони бўйича етакчилик қилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *